Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сақлаш
17:33 / 18.12.2021 855 0

«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Хожиқўзижон Исоқов Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Хожиқўзижон Исоқов 1985 йилда Қўштепа туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона политехника институтини, 2013 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

 

«Дўстлик» ордени соҳиби. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

Меҳнат фаолияти давомида Марғилон шаҳридаги «426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ўринбосари, 2013 йилдан МЧЖ раҳбари, 2021 йилдан буён «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамияти инжиниринг компанияси Фарғона вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//