Жамият
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш ҳақи кечикаётганидан шикоят қилиб, ҳокимлик биноси олдига йиғилгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, туман ҳокими Шавкат Мавлонов ходимлар билан юзма-юз мулоқот ўтказган. Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлган.
Туман молия бўлими ҳолатга изоҳ бераркан, Молия Вазирлиги ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг тегишли буйруқларига кўра, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20 санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши мумкинлигини асос қилган.
«Шундай бўлсада, туман Молия бўлими томонидан ишчи ходимларга тегишли маблағлар «Ипотека» банки Чилонзор филиалига ўтказилиб, ходимларнинг маошлари пластик карталарига соат 12 да ўтказиб берилди», дейилади хабарда
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ