Янги дизайндаги 50 минг сўмликда хатолик аниқланди

Сақлаш
20:55 / 17.12.2021 1156 0

Ижтимоий тармоқлар орқали янги дизайндаги 50 минг сўмликда хатолик аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, қоғоз пулда акс эттирилган мақбара ёзилганидек Абу Исо Термизий эмас, балки Ҳаким Термизий мақбараси ҳисобланади.

 

 

Марказий банк ушбу чалкашлик юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, банкнот муомалага чиқарилишидан олдин ушбу хато тўғриланади.
 

«Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилди.
 

Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди.
 

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади.
 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган барчага миннатдорлик билдиради», – дейилади Марказий банк изоҳида.
 

Эслатиб ўтамиз, янги банкнот 22 декабрдан бошлаб муомалага чиқарилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:07 / 25.11.2024 0 8
Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

//