“АИ-80” бензин 390 сўмга арзонлашди

Сақлаш
16:54 / 17.12.2021 880 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли АЁҚШларда бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
 

Маълум бўлишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.
 

“Бензин тақчиллигининг олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
 

Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 17 декабрь кунидан бошлаб “АИ-80” маркадаги бензин 390 сўмга арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди”, – дейилади хабарда.

 

Жамиятнинг қўшимча қилишича, республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз”га тегишли барча АЁҚШларда бензин ушбу белгиланган нархда сотилиши таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//