Жамият
Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган конференцияда коррупция билан айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сонини маълум қилди.
- Охирги уч йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида жами 540 мингдан ортиқ прокурор ҳужжатлари қўлланилган, - деди Р. Давлетов. - Бу бир оддий рақамдек кўринади, лекин бу рақамлар ортида катта меҳнат ётганлигини фаҳмлаш қийин эмас.
Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикасида коррупцион қилмишни содир этиб, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошган.
Шулардан 160 нафардан ортиғи республика миқёсидаги, 1 минг 270 нафардан ортиғи вилоят миқёсидаги ҳамда 13 минг нафардан ортиғи туман миқёсидаги мансабдор шахслардир.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ