“Мудроқлар ва уйғоқлар”, “Орзу ҳуқуқи”, “Камолотнинг тўрт шарти” ҳақида “Tafakkur” журналининг янги сонида ўқинг

Сақлаш
23:21 / 12.07.2024 271 0

“Бир қаламкаш сифатида катта-кичик раҳбарлар билан мулоқот қилиб, аксари халқдан узилиб қолганига гувоҳ бўлганман. Ҳасратидан чанг чиққан элдошларим илтижоли термилганида шўрлик зиёлининг қўли нақадар калта эканини ич-ичимдан ҳис этганман. Ана ўша эзгин кузатувлардан сўнг давлат ва халқ ўртасидаги кўприк бу – кадр, деган ҳақиқатга амин бўлдим. Давлатни обод қиладиган ҳам, барбод қиладиган ҳам кадр.” “Мудроқлар ва уйғоқлар” суҳбатида таълим, ижтимоий муҳит ва интеллектуал шахс занжири ҳақида сўз боради. Олим Тошбоев билан бўлган суҳбатнинг тўлиқ матнини “Tafakkur” журналининг 2024 йил 2-сонида ўқинг.

 

Бир киши музейга кириб, эҳтиётсизлик ортидан минг йиллик хумни синдириб қўйибди. – Нима қилиб қўйдингиз?! Минг йиллик асориатиқа эди-я! – дея фиғони фалакка чиқибди музей ходимининг. – Хайрият-эй, эски хум экан. Мен уни янги деб ўйлабман, дермиш бояги киши соддалик билан. Турли баҳоналар билан қадимий ёдгорликларни бузаётган амалдорлар ҳақидаги хабарларни ўқиганимда шу латифа ёдимга тушади. Тарихдан маълумки, ўтган асрнинг 20–30-йилларида ўзини “пролеткульт” (пролетар маданият) мансублари деб билган фаоллар кўҳна ёдгорликларни бузиб, уларнинг ғиштидан янги замон биноларини қуриш ғоясини илгари сурган эди. Бу ғоя қисман амалга ошди. Ўша йиллар ўзимизда ҳам мусулмони ғиштдан қурилган минглаб бинолар кунпаякун этилган.” Шарофиддин Тўлаганов “Мансабдан олий маслак” мақоласида инсоният билан ҳамроҳ келаётган ва жамиятнинг янги оғриқлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашади.

 

Баъдаз, мен экранда ўз оламимни мукаммал ва ўзим қандай кўрсам, ҳис этсам – имкон қадар шундай кўрсатишни хоҳлайман. Томошабиндан яширадиган аллақандай сирли ниятларим бўлмайди, унга мақтанмайман, ўйин қилмайман – бу оламнинг менга энг аниқ, энг жонли туюлган, мавжудлигимиз, тириклигимизнинг тутқич бермас мазмун-моҳиятини ифодалайдиган белги-аломатларга таяниб иш кўраман, холос.” Журналнинг “Санъат фалсафаси” рукнида жаҳон кино дарғаларидан бири Андрей Тарковскийнинг “Қўмсов”ини ўқийсиз.

 

Журналнинг кейинги саҳифаларидан “Ҳар ашёда миллийлик зоҳир”, “Эътиқод манзил эмас, йўлдир”, “Чўққидаги сарлочин”, “Нечун йўлнинг сўнггида жарлик?!” мақолалари ҳамда “Кўнгилга яқин китоблар” мутолааси, “Саййиди сирдонбуюклик тимсоллари ўрин олган. Журналнинг талқин ва тадқиқотлар рукнида “Аёлнинг ўзгараётган мақоми”, “Замонавий шаҳар: тарих ва тадқиқ”, “Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси”, “Виждон хотираси” мақолалари эълон қилинган.

 

Олмон файласуфи Мартин Ҳайдеггернинг “Ким буюк фикрлар билан яшаса, буюк оғриқлар йўлдоши бўлади” ҳикмати Лев Толстойнинг “Иқрор ва жасорат”и изоҳида келтирилган. Журналнинг ушбу сонига хулоса ўрнида келтирмоқчи бўлганимиз: “Tafakkur”ни ўқинг, фикрланг, оғринг ва жасоратли бўлинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//