2245 та мактабда спорт зали мавжуд эмас – Халқ таълими вазирлиги

Сақлаш
21:16 / 16.12.2021 1101 1

Ижтимоий тармоқлардаги мактабларда спорт заллари йўқлиги ва Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммодан бехабарлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлигига ушбу муаммолар яхши маълум ва уларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган. Хусусан, 2017-2021 йилларда жами 296 та спорт заллари янгидан қурилган, 604 та мавжуд спорт заллар таъмирдан чиқарилган.

 

Бироқ бугунги кунда Республикадаги 10 130 та умумтаълим мактабларидан 7885 тасида (78 фоиз) спорт заллари бор бўлса,  қолган 2245 та мактабда спорт заллари умуман мавжуд эмас. Мактаблардаги спорт залларидан 358 таси реконструкцияга ва 2078 таси мукаммал таъмирга муҳтож.

 

Хабарда таъкидланишича, ушбу муаммонинг ечими юзасидан вазирлик амалий ишларни олиб бормоқда.

«Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда мактабларга спорт заллари ҳам қурилиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

1 Изоҳ

Sardor

12:01 / 01.01.1970

Nega yangi qurulgan maktablarga sport zali birga qurulmaydi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//