Қирғизистондаги қурбонликларга сабаб бўлган сел

Сақлаш
17:22 / 01.07.2024 276 0
Фото: "Daryo.uz"

Табиий офат – сув тошқинлари Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмади – 28 июнь куни Ўш вилоятининг Новқат туманини сел босиб, 9 кишининг вафотига сабаб бўлди. Қурбонларнинг аксариятини 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ташкил қилган. Уларнинг икки нафари Қозоғистон фуқароси бўлгани айтилмоқда.

 

 

Бундан ташқари, бир неча кун давом этган кучли ёмғир оқибатида Ўш-Боткен йўлидаги кўприк қулаб тушган. Иссиқ кўл яқинидаги қишлоқлардан бирида эса лой оқими жанубий қирғоқдаги йўлнинг бир қисмини ювиб кетган.

 

 

Қутқарув ишларига 700 киши ва бир неча ўнлаб махсус, жумладан, авиацион техникалар жалб қилинган.

 

 

Воқеа юзасидан турли мамлакат президентлари Қирғизистон халқига ва Президентига ҳамдардлигини билдирмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//