Жамият
Жорий йилнинг 1 июлидан, яъни бугундан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар кутилмоқда.
Жумладан:
Ҳар бир фуқаро ёки оилага берилган моддий ёрдамларнинг ҳисоботи юритилади
1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида «Ижтимоий ҳимоя» АТда ҳисоби юритилади.
Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
Хусусий хусусий бандлик агентликлари энди пуллик хизмат кўрсатади
Қонунчиликка кўра, 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.
Дорини телерадиоканаллар орқали реклама қилувчи томонлар ССВ билан ҳисоблашади
Қонунчиликка кўра, дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади.
Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.
Бундан ташқари, энди янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда «Зарур сақлаш амалиёти – GSP» талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади
Адлия вазирлиги томонидан «Мадад» ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида «Мадад» ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади.
Ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан эса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Шу билан бирга, низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда ҳам Ҳуқуқий маслаҳат бюролари фуқароларга кўмаклашади.
Давлат хизматларини кўрсатишда Фаcэ-ИД усули жорий қилинади
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Фаcэ-ИД) усули жорий қилинади.
Бунда Мобиле-ИД тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ИД-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади.
Айрим касалликка чалинганлар бепул даволанади
Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
1 июлдан йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус радарлар ўрнатилади
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ