Ғафур Ғулом боғи масаласи қайта кўриб чиқилади – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Сақлаш
17:23 / 16.12.2021 821 0

Сенат раиси Танзила Норбоева палатанинг 16 декабр кунги ялпи мажлисида ҳисоб берган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Ғафур Ғулом боғи хусусида саволга тутди.

 

Одамлар ҳозир биздан сўраяпти: Ғафур Ғулом боғидаги ободонлаштириш ишлари қай аҳволда, у ерда нима бўляпти?” – деди Норбоева.

 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев боғ инвесторга берилгани, лекин у ўзига қўйилган вазифаларни бажармаётганини билдирди.

 

Ғафур Ғулом боғи инвесторга берилган. Президентга тақдим этган лойиҳаси бўйича 2 йил давомида ҳеч қандай дарахтга тегмасдан, пляж зоналарини асл ҳолича қолдириш, уни реконструкция қилиш ва қўшимча янги атракционларни қўйиши айтилганди. Бироқ тадбиркоримиз 1 йилдан ошдики, ҳалигача ўзига қўйилган вазифаларини бажармади. Буни қайта кўриб чиқамиз”, – деди Тошкент шаҳар ҳокими.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//