Жамият
Кеча, 15 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Алишер Навоий” ҳужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди.
Мазкур намойиш Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистон тимсоли" кино ойлиги доирасида ўтказилди. Ҳужжатли фильм ўзбек мумтоз адабиётининг етук намоёндаси Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида суратга олинган. Давлат раҳбари ташаббуси билан Адиблар хиёбонида қад кўтарган 24 адиб ҳақидаги “Халқ юраги” туркум фильмлардан бири.
Сценарий муаллифи ва кинокартинада бошловчи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи-рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, режиссёр Муаттар Мирреджабова, монтаж устаси Зуҳриддин Асамов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Кино ойлик доирасида шунингдек, Бобур, Огаҳий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Зулфия, Саид Аҳмад, Муҳаммад Юсуф, Ойбек ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмларнинг намойиши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ