Жаҳон
Қирғизистон Президенти Кабар агентлигига берган навбатдаги интервьюсида жиянига қилинган дабдабали никоҳ таклифи бўйича муносабат билдириб, аҳолидан узр сўради.
Журналист Президентнинг ўзи аҳолидан исрофгарчиликни бас қилишни сўраётган бир вақтда, унинг жиянига ўта дабдабали никоҳ таклифи бўлгани ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганини айтади. “Фойдаланувчилар Президентнинг қариндошлари аҳолига ўрнак бўлиши кераклиги ҳақида кўп изоҳ қолдирган. Бунга нима дейсиз?” – дейди. Жапаров бунга жавобан:
“Ҳа, сиз ҳақсиз! Мамлакат Президентининг яқинлари бошқалар учун намуна бўлиши керак. Мен исрофгарчиликни тўхтатиш кераклиги ҳақида тез-тез таъкидлайман. Ҳеч бўлмаганда, бўлажак куёв бундай Meryy me қилишдан аввал, мени тушуниб, қўллаши мумкин эди. У танқидларга сабабчи бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши керак эди. Ўйлайманки, у ёшлик қилиб қўйди. У шунчаки келиб, қизнинг қўлини оддий тарзда сўраганида эди, рад этилмасди”, – дейди.
Журналист шунингдек, унинг яқинлари шахсий ҳаётини оммага кўрсатиш бўйича ҳам Президент билан маслаҳатлашиши ёки йўқлигини сўради. Чунки аввалроқ Жапаровнинг жияни Лаззат Нургожоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзининг автомобили ва иш жойининг расмини жойлаган.
Жапаров бошқаларни қилган танқиди ўзига қайтганини айтиб, жияни учун аҳолидан узр сўрайди:
“Албатта, мен ўз яқинларимга қаттиқ талаб қўяман. Мен доим уларни ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка ва давлат ишларига аралашмасликка чақираман. Мен бунга йўл қўймайман. Аввал мен бошқаларни танқид қилардим, энди бу ўзимга қайтди. Жияним учун халқдан узр сўрайман. У ҳам одамларнинг фикрига қулоқ солади. Лаззат бу ишдан тўғри хулоса чиқаришига ишонаман. Қолаверса, у ўзининг янги турмуш тарзини бошлаш, оила қуриш арафасида. Умид қиламанки, Лаззет келгусидаги барча қарорларида ақл билан йўл тутади”.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ