Самарқандда уч нафар эгизак туғилди

Сақлаш
15:13 / 16.12.2021 1455 0
Фото: Daryo

Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани Қулчора қишлоғида яшовчи Жамшед Ўсаров оиласида уч эгизак ўғил дунёга келди. Ўғиллар Самарқанд вилояти перинатал марказида 7 декабрь куни дунёга келган. Марказ шифокорининг маълум қилишича, болаларнинг ҳозирги аҳволи яхши.

 

«36 ҳафталик бўлган эгизаклар 7 декабрь куни операция (кесарча кесиш) йўли билан дунёга келди. Эгизакларнинг ҳар бирининг вазни 2 килограммдан ортиқ (биринчи эгизак 2,1 килограмм, иккинчи ва учинчиси 2,3 килограмм). Ҳозирда чақалоқларнинг ҳам, онасининг ҳам аҳволи яхши», — деган эгизаклар саломатлигини назоратга олган шифокор Ҳабиба Бозорова.

 

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 13 декабрь куни Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан эгизакларга туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштирилиб, уларга Шавкат, Мирзиё, Миромон деб исм қўйилган.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида эгизаклар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи бўлган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//