Доғистондаги террор ҳаракати ортидан 3 кунлик мотам эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Сақлаш
20:34 / 24.06.2024 251 0

23 июнь кечаси Доғистон учун оғир келди – республиканинг Дербент ва Махачқалъа шаҳарларида йўқотишларга сабаб бўлган теракт содир этилди. “Oyina.uz” асосий маълумотларни санаб ўтади.

 

 

23 июнь куни, кечки ибодатдан 40 дақиқа аввал номаълум шахслар Доғистоннинг Дербент ва Махачқалъа шаҳридаги 2 та православ черкови, синагога ва йўл ҳаракати полицияси постига ҳужум қилган. Теракт оқибатида 15 дан ортиқ полиция ходими ва бир қанча тинч аҳоли вафот этган.​​​​​​ Мамлакат муфтийининг маълум чилишича, ҳужумда жароҳатланганлар сони 25 нафарни ташкил этади.

 

 

Махачқалъадаги отишмаларда жароҳат олиб, шифохонага ёткизилган 16 кишининг 13 нафари полиция ходими, 3 нафари эса оддий фуқаро бўлган. Мамлакатда терроризмга қарши операциялар режими эълон қилиниб, унда 6 нафар террорчи йўқ қилинган.

 

 

Теракт оқибатида вафот этганлар учун Доғистонда 24 июндан бошлаб 3 кунлик мотам эълон қилинди. Турли мамлакат президентлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам теракт бўйича Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//