Жамият
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
36 та олийгоҳ ректорлари ҳам қатнашаётган йиғилишда ОТМлар замон талабини англамаётгани, йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабларига мос эмаслиги танқид қилинди.
Жумладан, юртимизда йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, уларда 150 минг атрофида иш ўрни яратилаётган бўлса, шундан 35 мингтаси техника йўналишига тегишлидир.
Бироқ техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабига жавоб бермаяпти. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди.
Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти.
Тўқимачилик соҳасида ҳам худди шундай вазият.
Хусусан, жорий йилда тўқимачиликда 776 та лойиҳа амалга оширилиб, 72 минг иш ўрни яратилди. Энди мазкур лойиҳалар бўйича 4 мингта муҳандисга талаб бор.
Лекин бу йил муҳандислик олийгоҳларини «енгил саноат конструкцияси» йўналишида кам талаба битирмоқда.
Яъни, Бухорода – 86 нафар, Жиззахда – 117 нафар, Сурхондарёда – 56 нафар, Фарғонада – 126 нафар, Тошкент шаҳрида бор-йўғи 153 нафар талаба ушбу йўналишни тамомламоқда. Бу эса талаб қилинаётган мутахассисларнинг ярмини ҳам қопламайди.
Давлат раҳбари бу масалани ҳал қилишда ҳокимларнинг ҳам ўрни борлигини таъкидлаган.
Йиғилишда ҳокимлар ўз ҳудудида аниқ мутахассисга шунча эҳтиёж бўла туриб, ректорлар билан ишламаётгани, олийгоҳларга буюртма бермаётгани танқид қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ