Жамият
Одатда болалар оёқ кийимни бир бирига алмаштириб кийиб юришини кўп кузатамиз. Бунга сабаб улар ҳали ўнг билан чапнинг фарқига бормаслигидир.
Айрим ёши катталар бундай вазиятда болага пойабзални тўғри кийишни ўргатади.
Шунингдек, бола ўзи мустақил кийиниб юрган бўлса ҳам, оёқ кийимни тескари кийиш унинг одатига айланиб қолади.
Оёқ кийимни тескари кийдириш фойдалими?
Бу ортопедлар томонидан оёқ қийшиқлигини тузатиш учун тавсия этиладиган усул ҳисобланади. Аммо бу ҳамма бола учун дегани эмас.
Агар бола юрганда оёғининг олд томони ичкарига қараб қоладиган бўлса, унда чиппакларни тескари кийдирган маъқул. Чунки оёқ кийимнинг тескари тоқаси оёқ учун ноқулай бўлади. Яъни, ўнг оёққа кийилган чап тоқа шиппак оёқни ташқари томонга тўғриланишга мажбур қилади.
Бу муолажа бир неча марта давом эттирилиши натижасида боланинг ичкарига оёқ босиши тузалиши мумкин. Бироқ, ҳозирда бу касалликни тузатиш учун махсус оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ