Жамият
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида содир бўлган нохуш ҳолат сабаблари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, текширувларда 2013 йилда қурилган «Инденим» савдо мажмуасининг остида Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури ўтказилгани аниқланган.
Амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига кўра, иншоотнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун Савдо мажмуаси ўрта босимли газ қувурининг хавфсизлик зонасини ҳисобга олган ҳолда қурилиши керак эди. «Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, ушбу муҳофаза зонаси бинонинг пойдеворидан 4 метр масофани ташкил этиши лозим бўлган», деган "Hududgaz Surxondaryo" газ таъминоти филиали директори М.Мансуров ҳолат бўйича изоҳ бераркан.
«Инденим» савдо мажмуаси газ қувурининг айнан ўзида қурилгани сабабли ер остидаги коммуникациялар созлигини текшириш учун кириш йўли бўлмаган.
«Ўтказилган текширувларда мажмуа остида ҳосил бўлган дайди токлар металл қувурларнинг ташқи коррозиясига ва газ қувурида нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида газ сизиб чиқишига ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлганини маълум қилди», - дейилади хабарда.
.
"Hududgaz Surxondaryo" газ таъминоти филиали директори изоҳини тинглаган вилоят раҳбари, вилоятда нечта нотурар объект шу тартибда газ тармоғига уланганини сўради. 25 та объект шу тартибда газ тармоғига улангани бўйича жавобни олгач, зудликда ушбу объектларни газ тармоғидан узиш ҳамда вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини инвентаризациядан ўтказиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланса, уларни ҳам газ тармоғидан узиш ва хавфсиз жиҳозларга алмаштириш юзасидан туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарлари ва газ идоралари раҳбарларига топшириқ берган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ