Нега ўзбеклар иссиқ кунда ҳам иссиқ чой ичади?

Сақлаш
22:27 / 12.06.2024 204 0

Чой – ўзбек халқининг севимли ичимлиги. Йилнинг қайси мавсуми бўлмасин, ҳатто ёзнинг иссиқ кунларида ҳам ўзбек оиласи чой ичишни канда қилмайди.

 

Бу қанчалик тўғри? Тиббий томондан бунинг фойдаси ёки зарари қандай?

 

Чой овқат ҳазм қилишга ёрдам беради.

 

Қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари, юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради.

 

Шунингдек, иссиқ чой организмдаги оқсилларни яхши ютилишини таъминлайди. Танага озиқ моддаларни яхшироқ сингдиришга ҳисса қўшади.

 

Иссиқ кунда ичилган иссиқ чой эса инсон танасига фойдали бўлар экан.

 

Мутахассиснинг айтишича, ёзнинг иссиқ кунларида иссиқ чой ичиш организмнинг ички ҳароратини мўътадил бўлишига ёрдам беради. Иссиқ чой ичганда тана терлаш орқали ўз-ўзини совитади ва бу салқинликни ҳис қилишга олиб келади.

 

Мазкур таҳлилдан хулоса қилиш мумкинки, азалдан жазирама кунлари иссиқ чой ичишни одат қилган ўзбеклар буни билган. Бу эса халқимизнинг донолигидандир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//