“Cargo bike”: қандай қилиб Германия кажавали велосипедлар марказига айланиб бормоқда?

Сақлаш
17:16 / 15.12.2021 1160 0

Германияга кўп мамлакатлар ҳавас қилади. Чунки бу давлат сиёсат, таълим тизими, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамиша етакчи бўлиб келган. Олмонлар Европада яна бир йўналишда муваффақиятга эришди, бу – “cargo” велосипедлари ишлаб чиқариш саноати.

 

Яқинда Грит Паулуссен (машҳур немис театр ва кино актрисаси ва радио бошловчиси) турмуш ўртоғи Маттиас Богус билан янги саёҳатга отланишди.

 

Эр-хотин икки ёшли фарзанди учун энага ёллаб, ўзлари туғилган шаҳар – Мюнхендаги замонавий ресторанлардан бирига стол банд қилишди. Шундан сўнг сўнгги русумдаги кажавали электр велосипедда саёҳатга чиқишди.

 

 

“Албатта, такси ёки оддий велосипедни танлашимиз мумкин эди, бироқ ўша оқшомни биз ўзгача нишонлашни ўйлардик, Маттиасга электр велосипед ҳайдаш, менга эса йўловчи ўриндиғида ўтириб кетиш ёқарди. Биз учун бу чинакам бахт эди”, дея тушунтиради Паулуссен хоним.

 

Европада юк велосипедлари савдоси 2020 йили 38 фоизга кўтарилди, жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 66 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

 

Ҳозиргача Европанинг бу борадаги энг йирик бозори Германия бўлиб, Миллий велосипед ассоциацияси 2020 йили сотилган 103 минг кажавали велосипедни рўйхатдан ўтказди.

 

 

 

Европа велосипед ассоциацияси маълумотларига кўра, Дания 25 минг, Нидерландия 16 минг ва Франция 12 минг дона велосипед сотган. Бу эса Германия улардан анча олдинда эканини кўрсатади.

 

Кажавали велосипед бир неча афзалликларга эга: узоқ тараддудларсиз тезкор саёҳатга чиқиш, олдинда ўтирадиган болалар билан бемалол суҳбатлашиб кетиш ва электр мотори борлиги учун ортиқча тер тўкмасдан ҳаракатланиш.

 

Германиянинг кажавали велосипедлар сотиладиган йирик дўконларидан бири “Аhoi Velo”да, савдо бўйича маслаҳатчи Филипп Рунге маълумот беришича, энг арзон модел 3800 евродан бошланади.

 

 

Кажавали велосипедлар одамларнинг турмуш тарзи танловига айлангани сабабли ишлаб чиқарувчилар бозорнинг Rolls-Royseини яратиш учун пойга қилади”, деб тушунтиради у.

 

Бунга яқинда чиқарилган Cа Go мисол бўла олади, унда электрон узатмалар қутиси, хавфсизлик ёстиқчаси, кескин бурилиш учун кабелли бошқарув ва тебранишларни ютувчи, бош суянчиғига эга йиғма ўриндиқлари бор. Барча ихтиёрий қўшимчалар билан унинг нархи 10 000 евродан ошади.

 

“Албатта, бизнинг велосипедлар ҳам арзон эмас, дейди Паулуссен. Хайриятки, Мюнхен шаҳри томонидан бизга 1000 евро субсидия берилди”.

 

cargobike.jetzt вакили Арне Беҳренсеннинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Австрия, Швейцария, Франция, Италия ва Белгия каби бошқа бир қанча давлатлар ҳам велосипедларга субсидия таклиф қилмоқда. Бу борадаги тартиб-таомиллар чалкаш тузилган. Биргина Германия ва Австрияда 100 дан ортиқ коммунал ва минтақавий схемалар мавжуд.

 

 

Маълумотларга қараганда, ўтган йили Гамбург шаҳрида янги сотиб олинган кажавали велосипедларнинг 33 фоизини субсидиялаш учун 700 000 евро ажратилган.

 

Сотувчи Филипп Рунгенинг айтишича, бир неча йил олдин мижозлари умумий харидорларнинг атиги 10 фоизини ташкил қилган. Бугунги кунда улар тахминан 35 фоиз атрофида.

 

Автомобиль саноатининг тажрибалари, ноу-хаулари ва дизайн элементлари энди кажавали велосипедларга ўтмоқда. Дастлабки нусхалари оғир юк ташишга мўлжалланган. Сотувчилар почта хизмати, нон ва сут етказиб бериш учун ишлатишган.

 

Cargo bike”нинг тарихи XXI асрнинг 80-йилларига бориб тақалади. Англиялик Жеймс Старли одам ва юк ташиш учун учта дизайн нусхаларини яратган.

 

Ўша пайтда ёғоч рамкалар ўрнини қаттиқ темирлар эгаллаган эди. Бироқ бу ҳаракатланиш учун жуда оғирлик қилади ва юк ташиш имкониятини камайтиради.

 

Бугун эса тижорий мақсадда фойдаланиладиган оғир юк велосипедларидан бири “Onoda” 200 килограмгача кўтара олади. Унда об-ҳаводан ҳимояланган ҳайдовчи кабинаси, радиочастотани идентификациялаш мосламаси қулфлари, шунингдек, бир неча сония ичида алмаштириладиган батареялар мавжуд.

 

 

Микроавтобус қулайликларини велосипеднинг экологик мослашувчанлиги билан уйғунлаштирган “cargo bike” инсонда ғайриоддий эркинлик ва хурсандлик ҳиссини уйғотади.

 

Энг қулай томони – ортиқча харажатлардан холи. Ёнилғи талаб қилмайди, электр орқали қувватланади. Велосипедлар ва электрон велосипедлардан фойдаланиш ҳавога ортиқча газ чиқармасдан экологияни асраб қолишга қаратилган.

 

Ҳозирда ривожланган мамлакатлар йирик шаҳарларда кажавали вилосипедларни оммалаштиришга интилмоқда. Одамлар шахсий машиналаридан воз кечиб, янги транспорт турига ўтяпти. Германия мазкур тажрибани қўллаб чиққан илғор давлатлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда бу амалиёт ўзини тўла оқламоқда.

 

 

Достон РАҲМАТ

oyina.uz

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//