Маданият
Бугун, 15 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
“Энг намунали туман ва шаҳар” танловига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига кўра, маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган ҳамда ўз ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаган 14 та туман ва шаҳардан, “Энг намунали вазирлик ва идора” танловига эса 20 та вазирлик ва идорадан ариза қабул қилинди.
Ўрганишлар натижасига кўра, “Энг намунали туман ва шаҳар” йўналишида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бувайда тумани 75,6 балл билан 1-ўрин, “Энг намунали вазирлик ва идора” йўналишида эса Мудофаа вазирлиги 96,9 балл билан 1-ўринни эгаллади. Танловнинг мутлақ ғолибларига Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.
Танловда 1–5-ўринларни эгаллаган жамоалар ҳам пул мукофоти ва китоблар тўплами билан тақдирланади. Бу эса ғолибларнинг маънавий-маърифий фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тақдирлаш маросими халқимиз суйган санъаткорлар, эстрада хонандаларининг озод ва обод юртимизни мадҳ этувчи гўзал куй-қўшиқларига уланиб кетди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Isoqjanov Amirzod Dilmurod o'g'li
12:01 / 01.01.1970
Ғолибларни табриклаймиз. Бизларга ҳам насиб қилсин