Ўтган 11 ойда “Тез ёрдам”га 6 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушган

Сақлаш
16:55 / 15.12.2021 1190 0

Жорий йилнинг 1 январидан 1 декабрига қадар “Тез ёрдам” хизматига мамлакатимиз бўйича жами 6301 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

 

Таҳлиллар натижаларига кўра, энг кўп  ёлғон чақириқлар келиб тушган ҳудудлар рўйхати бошида 1317 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти турибди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллаган – 942 та ёлғон чақириқ.

 

Шунингдек, “Тез ёрдам”га Тошкент шаҳридан 894 та, Қашқадарёдан 874 та ҳамда  Навоий вилоятидан 842 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

 

“Яна бир оғриқли масала: орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га мурожаат қилувчилар кўп. Ваҳоланки, тез тиббий ёрдам ходимлари беморни даволамайди, балки юзага келган ҳолат бўйича шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатади, яъни фақат симптоматик даво чораларини кўради.

 

Қолаверса, ёлғон чақириқлар тез тиббий ёрдам ходимларига икки баробар кўп ташвиш келтиради. Яъни  қилинган мурожаатнинг ҳақиқатан ҳам ёлғон эканлигини исботлаш зарур. Бунинг учун чақириқда кўрсатилган манзилни аниқлаш, куннинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар суриштирув ўтказиш ва шундан сўнг уни ҳужжатлаштириш керак.

 

Бу эса, табиийки, “Тез ёрдам” хизматига муҳтож беморларнинг кутиб қолиши, ҳатто ҳаёти хавф остида қолишига сабаб бўлиши мумкин”, – дейилади маълумотда.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//