Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилиши натижасида 12 минг долларлик пандемия шароитида талаб юқори бўлган дорини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро Х.Б. хорижда ишлаб чиқарилган 218 қути "Remdisivir-Rameda 100 mg Vial 20 ml" номли дори воситасини сотмоқчи бўлгани аниқланган. Шунингдек, тадбир давомида у пандемия шароитида талаб юқори бўлган дорининг ҳар бир қутисини 600 минг сўмдан ҳисоблаб, 12 000 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Экспертиза хулосасига кўра, 218 қути дори воситасининг умумий баҳоси 91,5 миллион сўмни ташкил этган.
Шу каби, департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда 3 нафар фуқаро 63 қути "Клексан" номли дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида муомалага киритмоқчи бўлгани маълум бўлган. Улар дорининг ҳар бирини 900 минг сўмдан баҳолаб, 57,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ 186 дона ўзбек-хитой рекомбинант вакцинаси (ZF-UZ VAC2001) ни жами 1.400 АҚШ долларига сотаётган ҳамширалар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ