Жамият
Бектемир тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Тапил Маҳамадзияев «Қўйлиқ» бозори кўчирилишига оид саволларга муносабат билдирган.
«Food City Бектемир тумани ҳудудида жойлашган, шу туманга қарайди — бу бир. Иккинчидан, у ерда шундоқ шароитлар яратилганки, бунақаси, керак бўлса, ўзимизнинг Ecobozor’да ҳам йўқ. Қўйлиқда асфальтга ўтириб сотгандан кўра ўша ерда олиб бориб сотган маъқул. Кадастри борларга, ҳамма зиёни давлат томонидан қоплаб берилади, юз фоиз. Босқичма-босқич ўтилади”, – дейди Тапил Маҳамадзияев.
Сессияда шунингдек, «Нарх-наволар ўсиб кетмайдими?» деган савол берилган. Туман ҳокими 3 ойгача сотувчидан патент пули олинмаслигини айтган.
“Food City’да катта, 6х4 метрли 4 та монитор бор, битта айлантириши 100 миллион сўм. У бозорга қўшимча даромад олиб келади. Биз «фойдангни шундан оласан, паттачидан эмас, сотувчига тегмайсан», деб 3 ой сотувчилардан патент пули олмаслик шарти билан келишдик.
Ҳоким сифатида эмас, бир фуқаро сифатида айтаман: охирги пайтлар бозорга тушсак, доим бир нарсага туртилиб, бир жойга йиқилиб, тан жароҳати олишимиз аниқ-да. Ўзим ҳам ўша жойдан бозор қиламан, мажбурман шунга. Лекин уни босқичма-босқич кўчирмасак бўлмайди”, – дея қўшимча қилган ҳоким.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
77555
Жамият
56622
Жамият
55820
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ