Жамият
The Guardian халқаро тадқиқотчилар гуруҳининг хулосаларига кўра, бахтсиз одам чекувчиларга қараганда тезроқ қарийди.
Олимларнинг аниқлашича, инсон руҳий тушкунлик ва ёлғизлик пайтида бошдан кечирадиган салбий ҳис-туйғулар унинг қариш жараёнини тезлаштиради. Яъни, нормадаги бирда одам руҳий тушкунликда яшаса 1,5 йилга қарийди. Бу ерда қариш жараёни вақтдан ҳам кўпроқ инсоннинг ички кечинмаларига боғлиқлиги аён бўлади.
«Бахтсизлик ёки ёлғизлик ҳисси каби психологик омиллар биологик ёшга 1 йилда 1,5 ёшни қўшади. Руҳият ҳақида қайғуриш қариш суръатини секинлаштиришга ёрдам берадиган энг яхши йўлдир», – дейилади тадқиқот хулосасида.
Шунингдек, олимлар чекувчилар ва чекмайдиганларнинг қариш тезлигини ҳам таҳлил қилган. Маълум бўлишича, чекадиганлар нисбатан тезроқ қарир экан. Бироқ олимлар қаришга стресснинг таъсири кўпроқ бўлишини тахмин қилади.
Бу ҳали шунчаки фараздир. Тахминни асослаш учун эса узоқ муддатли чуқурлаштирилган тадқиқот ўтказилиши лозим.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ