Айрим турдаги таълим муассасаларида штатлар қисқартирилиши мумкин

Сақлаш
17:18 / 28.05.2024 921 0

Муҳокамалар порталига «Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қўшма қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Лойиҳага кўра, 2018 йил 29 декабрдаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши режалаштирилган.

 

Жумладан, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда қуйидаги штат бирликлар қисқартирилиши мумкин:

◻️ директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари;

◻️ юрисконсульт;

◻️ ёшлар етакчиси;

◻️ ҳамшира;

◻️ лаборант;

◻️ устахона мудири.

 

Лойиҳа билан тасдиқланадиган мазкур штат бирликларини 2024 йил 1 сентябрдан жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

Ҳужжат муҳокамаси жорий йилнинг 11 июнигача давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//