Жамият
Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг боласини аёвсиз калтаклаётгани тасвирлаган видеолавҳалар тарқалди.
Воқеа Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган.
Маълум бўлишича, эри алимент тўламай келаётгани учун боласини аёвсиз калтаклаган.
«Ўзимни тутолмай қолдим. Отанг топган пулини ичиб, юради, сен ҳам шунга ўхшаяпсанми деб, жаҳл устида уриб ташладим», дейди аёл.
Боланинг ёши 2 да. Калтаклар таъсирида тан жароҳати олган боланинг аёл вақтида шифокорга ҳам кўрсатмаган. Боладаги жароҳатларни эса кўчада тўсатдан бошқа аёллар кўриб қолади ва уларнинг саъй-ҳаракати билан «она»нинг қилмишлари фош бўлади.
«Жуда ёмон аҳволга тушдим. Йиғладим. Қўллари, оёқларини кўрдим. Йиғладим», дейди ўша аёллардан бири.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида муҳокама этилган мазкур иш юзасидан ўтказилган суд мажлисида аёлнинг муқаддам оғир жиноят содир этгани ва вояга етмаган фарзандлари борлиги учун жазо кечиктирилганлиги ойдинлашган. Бироқ аёл шу вақтгача бундан тегишли хулоса чиқармаган.
«Носировага Жиноят Кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлансин. Жиноят Кодекси 60–61-моддалари тартибида Носировага Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2023 йил 16 октябрь тартиби билан ўталмаган 4 йил-у 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин», дея Қарши суди раиси ҳукмни ўқиб эшиттирди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ