Энди таълим кредитлари фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларга берилади

Сақлаш
16:00 / 28.05.2024 894 0

Президент Фармонига кўра, олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

 

Бунда кредит миқдори олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади.

 

Таъкидлаш лозим, олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда, таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

 

Бироқ бундан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

 

Бу турдаги муддатли қарз қуйидагилар берилади:

◻️ ОТМ талабаларигаяъни, таълим кредити олувчи томоннинг талабалар тўғрисидаги маълумотлари kontrakt.edu.uz ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) каби ахборот тизимларида мавжуд бўлган тақдирдагина;

◻️ профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига яъни, таълим кредити олувчи томоннинг ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлари prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлганда тақдирдагина.

 

Маълумот ўрнида, 2024/2025-ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни «Таълим кредити» ахборот тизими (ta'lim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//