Жамият
2024 йилнинг 15 апрелидан то 20 майигача давом этган малака синов жараёнлари бўйича маълумот берилди.
АОКАда 24 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида берилган маълумотга кўра, синовларда жами 189 929 нафар педагог иштирок этган. Улар 41 та фан ва йўналишлар бўйича тест топширган.
Тестда олинган ўртача балл натижалари бўйича Бухоро (62,53 балл), Хоразм (60,5 балл) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (60,15 балл) педагоглари энг юқори кўрсаткичларга эришган.
Тест натижаларидан сўнг, республика бўйича педагог кадрларнинг 8 913 нафари (4,7 фоиз) олий тоифа, 25 261 нафари (13,3 фоиз) биринчи тоифа, 46 662 нафари (24,6 фоиз) иккинчи тоифа ва 11 036 нафари (5,8 фоиз) мутахассис тоифасига эга бўлган. Қолган 14 032 нафар (7,4 фоиз) педагог эса мутахассис лавозими учун етарли балл тўплай олмаган.
Расмийларнинг хабарига кўра, 51 103 нафар (26,9 фоиз) номзодларнинг тоифаси ошмоқда. Кейинги 17,8 фоизиники ўзгармай сақланиб қолаётган бўлса, 11 фоизининг тоифаси эндиликда пасайди.
Қолган 44,2 фоиз талабгор салбий натижа қайд этган бўлсада, бу уларнинг тоифасига таъсир қилмайди. Боиси, аттестация навбатдан ташқари ўтказилган.
Тестларда иштирок этиш учун ариза берган номзодларнинг 83 фоизи навбатдан ташқари, яъни ўзлари хоҳлаб, тоифасини ошириш мақсадида синовдан ўтган. Қолган қисми (17 фоиз педагоглар) синовларда мажбурий тарзда иштирок этган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ