ОТМларда тақдим қилинадиган грант 2 хил бўлади

Сақлаш
22:29 / 27.05.2024 946 0

Олий таълим муассасаларида талабаларга грант 2 хил кўринишда тақсимланади, яъни 100 фоизлик ва 50 фоизлик.

 

Шу ҳисобда, талаба биринчи курсни тугатгач, бир йиллик ўзлаштириш кўрсаткичига қараб унга грант тақдим қилинади.

 

Айтайлик, бир гуруҳга 50 нафар талаба грант асосида қабул қилинди. Гуруҳнинг жами талабалари сони 200 нафар. Шунда уларга ажратиладиган грантнинг 50 фоизи 100 фоизлик, қолган ярми эса 50 фоизлик грант бўлади. Шунда жами 50 та грантнинг 25 тасига 100 фоизлик, қолган 25 таси эса 50 фоизлик грант берилади.

 

Бироқ ҳар иккала грантни ютиб олиш учун ҳам контрактда ўқиётган талаба дарсларни яхши ўзлаштириши керак.

 

«Бизда ГПА – ўзлаштириш кўрсаткичи учдан бешгача ҳисобланади. Шу ГПА кўрсаткичи энг юқори бўлганларга 100 фоизлик грант, пастроқ бўлганларга эса 50 фоизлик грант берилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//