Маданият
Хоразм достончилик мактабининг атоқли намояндаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Отахон Матёқубов бугун, 27 май куни оламдан ўтди.
Отахон бахши Матёқубов 1930 йилда (баъзи манбаларда 1932 йил) Туркманистоннинг ҳозирги Тошовуз вилоятининг Илонли туманида туғилган.
Отахон Матёқубов репертуаридан Гўрўғли туркум достонларидан «Гўрўглининг туғилиши», «Хирмандали», «Бозирён», «Авазхон», Авазнинг уйланиши», «араб Райҳон», «Чамбил Қамали», «Шаҳидлар маскани», «Ошиқ Маҳмуд ва Нигорхон», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Тохир ва Зуҳра» достонлари билан бирга Хоразм ва Тошкент классик ашулалари, халқ ялла қўшиқлари жой олган.
Отахон бахши 1989 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 2022 йилда эса устоз санъаткорга «Фидокорона хизматлари учун» ордени топширилган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ