Жамият
2024 йил 1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинган.
Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда. Мазкур нарх 2024 йилнинг 1 августигача амалда бўлади.
Маълумот учун, энг баланд чакана нарх учун белгиланган охирги муддат 1 июнь эди ва мазкур санадан бошлаб бир куб метан нархи кўтарилиш эҳтимоли бор эди. Аммо якунига етиши керак бўлган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан узайтирилади.
Таъкидлаш лозим, аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача этиб белгиланган бўлиб, бунда бир куб метр метан 3250 сўм эди. Кейинчалик мазкур муддат 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метан нархи 3350 сўм этиб белгиланган эди, яъни эски нархнинг устига 100 сўм қўшилган эди.
Эндиликда охирги белгиланган чакана нарх устига 400 сўм қўшилган ҳолда яна 1 августгача амал қилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ