Ноқонуний балиқ овлаганлар зарар учун 1 млрд сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди

Сақлаш
17:14 / 27.05.2024 935 0

Навоийда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1 миллиарддан ортиқ зарар етказилди.

 

Маълум бўлишича, Конимех туманининг «Шўркўл» МФЙ ҳудудида фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзасидан 218 бош балиқ ноқонуний овланган. Натижада табиатга 1 млрд 240 млн 300 минг сўм зарар етказилган.

 

«Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда», дейилади хабарда.

 

Таъкидлаш лозим, Қонунда 10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади.

 

Шу ҳисобда, балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10 мартдан 31 майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25 апрелдан 10 июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//