Жамият
Президент Фармони билан юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилиши белгиланди.
Жумладан, энди мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Бу орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб – лицей – техникум – университет» тизимини жорий этилади.
Шунингдек, Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилинади. Мазкур таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари эса «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилинади.
Бундан ташқари, эндиликда Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ташкил этилиши ҳам Фармонда кўрсатиб ўтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77825
Жамият
56760
Жамият
55991
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ