Жамият
Ижтимоий тармоқларда «Турсунхон» номи билан танилган инстаблогернинг самосуд қилинган видеотасвири тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган.
Ўша куни Оқдарё туманида яшовчи A.T. (Турсунхон) Самарқанд шаҳрида икки нафар шахс билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.
Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, A.T. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган.
Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юз берган.
Шундан сўнг мазкур икки нафар фуқаро A.T. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, буни тасвирга олган.
Маълумот ўрнида, ушбу фуқароларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби хабарида.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ