Жамият
Ҳозирда интернетда, умуман, рақамли дунёда осон пул топиш учун ҳар хил усул, йўлларни тарғиб қилувчилар кўпайиб бормоқда. Уларнинг мақсади эса аслида ана шу қизиқувчиларни қопқонга туширишдир.
Айни кунларда «Дисней» иловаси орқали пул ишлаш йўли тарғиб қилинмоқда.
Гап шундаки, бунда қизиқувчи «Дисней» деб номланган иловага киради ва очган ўз ҳисобига олдидан пул киритади. Кейин доимий тарзда онлайн билет сотиб олинади ва шу орқали даромад қилинади. Йўқ, бу фирибгарларнинг шунчаки таърифи.
Бунда мазкур илованинг, мазкур осон пул топиш йўлини тарғиб қилаётганларга ишонмаслик лозим.
Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг таъкидлашича, «Дисней» компанияси номи билан аввал ҳам кўп бора фирибгарлик қилинган. Масалан, 2021 йил Қозоғистонда шундай ҳолат кузатилган.
«Бу худди аввалги фирибгарлар, яъни Tesco, SolarCity, Parker, SunEco, Tether Gold, Supertask ва бошқаларга ўхшаган пул ўғирлайдиган тизим», дейди у.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ