Имконияти чекланган фарзандларнинг оналари 5 йил олдин пенсияга чиқарилади

Сақлаш
17:29 / 24.05.2024 1419 0

Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур имтиёз «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси 3-бандида белгилаб қўйилган.

 

Жумладан, ушбу бандда бундай дейилади:

 

«Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга».

 

Шарҳланадиган бўлса, бундай ҳолатда аёллар умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//