Одам савдосида айбланаётган шахс Туркияда қўлга олинди

Сақлаш
17:06 / 24.05.2024 1412 0

Маълум бўлишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 6 май куни фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Озод Раҳимов Саъдуллаевич (1979 йилда туғилган) Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

 

Хабарда айбланувчи бугун, 24 май куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилингани ёзилади.

 

Шунингдек, Бош консулхона мазкур шахс томонидан жабр тортганларни консулхонанинг ўзига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишини сўрайди.

 

«Жиноий жавобгарликдан қочиб, хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», дейилади хабарда.

 

Бундан ташқари, ташкилот АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиш ҳолатлари бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг сони ортганини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//