Спорт
Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилиниши кўзда тутилган, дея маълум қилинди Президент расмий сайтида.
Ушбу муассаса ҳузурига Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ҳамда Мутахассислар малакасини ошириш институти ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, академия тизимида Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, Ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ҳам очилади.
Маълумот учун, Олимпия шаҳарчаси пойтахтимизнинг Яшнобод туманида барпо этилмоқда. Келгуси йил у ерда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб, академияга 3 та бакалавр йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул бошланади.
Битирувчи талабаларга тўғридан-тўғри 6 йиллик тренерлик малака сертификати берилади.
Олимпия ва паралимпия коллежларидан селекция қилинган битирувчилар тўғридан-тўғри иккинчи курсга қабул қилинади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ