Жамият
Президент Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликда мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчиси, тарбиячи-методист ҳамда тарбиячи (бунда олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари назарда тутилмаяпти) 1 млн 203 минг 660 сўм маош олиши белгиланган.
Мактабларда олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм ойлик олади. Агар юқорида келтирилган Президент Фармони кучга кирса, бакалавр босқичини тамомлаган боғча тарбиячилари 2 млн сўмдан ошиқроқ маош олишлари мумкин.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ