Жамият
Тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимованинг таъкидлашича, кондиционер ёқилган хонада намлик йўқолиб, ҳавода кислород камаяди. Шу йўсинда вақт ўтиши билан тери қуруқлашиб, ажинлар пайдо бўлади.
Салқин хонадан иссиқ жойга чиқиш, яъни икки хил экстремал ҳарорат танада стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин экан.
Мутахассиснинг айтишича, қон босими одатда иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш систолик ва диастолик қон босимини кўтаради.
Кондиционер чиқарадиган совуқ ҳаво тана ҳароратини тушириб юборади. Оқибатда, бронхит, томоқ, бел ва бўйин оғриқлари келиб чиқади.
Кондиционерда нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб қолади. Ишга туширилганда эса ундаги микроорганизмлар хонадаги ҳавога тарқалиб кетади. Бу ҳолат аллергик касаллиги бор инсонларга салбий таъсир этиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ