Болаларни улар чизган суратлар орқали тушуниш мумкин

Сақлаш
20:50 / 22.05.2024 973 0

Деярли барча болалар расм чизишни ёқтиради.

 

Сурат чизиш орқали улар фантазияга берилади ва тасаввури кенгаяди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, сурат митти «шахс»нинг икки кўринишдаги ички дунёсини катталарга тушунтириб бера олади. Яъни, боланинг чизган расмлари «у ўзини қандай ҳис қилаётгани» ҳамда «айни вақтда жамиятда тутган ўрни» ҳақида маълумот беради.

 

Мутахассислар 5 ёшгача бўлган болаларнинг чизган суратларидан ҳис-туйғуларни англаб олиш қийин дейишади. Сабаби бу даврда болалар эндигина қоғоз-рангларни англаётган, қаламларни тўғри ушлашни ўрганаётган бўлади. Бироқ 5 ёшдан катта бўлган болалар чизган расмларда уларнинг ҳис-туйғулари аниқ-равшан бўлади. Шунингдек, бундай расмларда бола ҳаётида юз бераётган муаммолар ҳақида ҳам билиб олиш мумкин.

 

Хўш болалар чизган қандай суратларни мисол қилиб келтириш мумкин?

Уларнинг айримлари қуйидагича таърифланади:

◻️ Оила сурати – ундаги тасвирлар оила ичидаги муносабатлар ҳақида гапиради. Агар фарзандингиз ҳали оила ҳақида расм чизмаган бўлса, унда шу мавзуда сурат чизишни сўранг. Шунда у сизнинг оилангиз ҳақида ўзи тушунган жиҳатларни тасвирлар билан «гапириб беради». Албатта, бунда образларнинг қандай кайфиятда тасвирланишига ҳам эътибор бериш керак.

 

◻️ Эркак ёки аёл сурати – мазкур ижодий иш болангизнинг нимани орзу қилишини, ким бўлишни мақсад қилаётганини тушунтириб беради. Бунда у ўзини қандай тасвирлашига, унинг тана аъзолари ва кийимлари қандай чизилганига эътибор беринг.

 

◻️ Вазият тасвири – бу турдаги суратларда фарзандингиз ўзини боғчада, мактабда, кўчада ва ҳоказо жойларда тасвирлайди. Бу билан сиз унинг бундай жойларда ўзини қандай ҳис қилаётгани ва ҳозирги пайтда у билан нима содир бўлаётганини билиб оласиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//