Жамият
Наманган вилоятида яшовчи аёллар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.Млар ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув натижасида мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли Т.М. содир этгани маълум бўлди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.М. жабрланувчилар (Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.М.) Наманган шаҳар Чорсу меҳмонхонаси олдида ишлаб юрган вақтида уларнинг олдига келиб, ўзини ҳокимлик ишчиси эканини айтган. Сохта «ходим» ободонлаштириш бошқармаси ишчиларининг ишончига кириб, Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам олиб беришини таъкидлаган ва паспорт маълумотлари ҳамда расмларини олиб, уларнинг номига жами 46 млн сўм миқдорида «Онлайн Микроқарз» расмийлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан ҳозирда жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, мазкур бандда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ