Жамият
Бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.
Тиббий суғурта доирасида:
▪️ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади;
▪️ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади;
▪️ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон ресепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.
Шунингдек, тиббиёт соҳасида яна бир қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда.
Жумладан, тез тиббий ёрдам тизимида беморларга шифокор маслаҳати бериб борадиган «Koлл-марказ»лар фаолияти йўлга қўйилади.
Бу йил Тошкент шаҳрида, келаси йили бошқа ҳудудларда парамедик ва педиатрик бригадалар ҳам ташкил қилинади.
Тез ёрдам тизимида ишловчи ходимлар тиббий маслаҳат шифокори, чақирувни саралаш оператори, фельдшер-парамедик йўналишида қайта тайёрланади.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ