Давлат экспорт қилган маҳсулотларнинг 40 фоизини олтин ташкил қилди

Сақлаш
15:08 / 22.05.2024 780 0

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Хитой ва Россия энг юқори улушга эга бўлган.

 

Шунингдек, санаб ўтилган энг юқори улишга эга 10 та давлат ичида Афғонистон ҳамда Ҳиндистон ҳам бор.

 

Қуйида мазкур энг фаол 10 та ҳамкор давлатларнинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуш қиймати АҚШ долларида кўрсатиб ўтилган:

 

▪️ Хитой – 3,9 млрд;

▪️ Россия – 3,8 млрд;

▪️ Қозоғистон – 1,2 млрд;

▪️ Туркия – 920,2 млн;

▪️ Корея – 695 млн;

▪️ Франция – 386,4 млн;

▪️ Германия – 345 млн;

▪️ Афғонистон – 308,6 млн;

▪️ Туркманистон – 288,5 млн;

▪️ Ҳиндистон – 270,3 млн;

 

 

Маълумотда келтирилишича, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги энг юқори улуш Россия ҳиссасига тўғри келади.

 

 

Маълум бўлишича, мамлакатимизнинг ташқи савдоси йилнинг дастлабки 4 ойида жами 20,9 млрд доллар бўлди. Бу эса ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ташқи савдо айланмаси 5,9 фоизга ўсганлигини англатади.

 

Бунда экспорт 8,5 млрд долларни (+9 фоиз), импорт эса 12,4 млрд долларни ташкил қилган. Манфий ташқи савдо баланси эса 3,9 млрд долларга етган.

 

Агар апрель ойида 758 млн долларлик, йил бошидан бери эса 3,4 млрд долларлик олтин сотуви амалга оширилганини ҳисобга олсак, Бу умумий экспортнинг 40 фоизи олтин савдосига тўғри келганлигини кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//