Жамият
Ижтимоий тармоқларда «Андижон механика заводи» шўба корхонасида фаррош бўлиб ишлаган Н.Мухитдинованинг ишдан бўшатилишига рози эмаслиги ва раҳбарият билан музокара ўтказишни талаб қилган суҳбати ёзилган аудиоёзув тарқалди. Маълум бўлишича, овозли ёзувда аёл агар талаблари бажарилмаса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган.
Тарқалаётган мазкур овозли хабарга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз расмий муносабатини билдирди.
Муносабатга кўра, ушбу суҳбатнинг ёзиб олинганига анча бўлган. Ўша пайтда Н. Мухитдинова бир неча бор, хусусан, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 2021 йилда 169-модданинг 1-қисми бўйича, Пахтаобод туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан 2023 йилда 168-модданинг 1-қисми бўйича судланган ва охирги жазони тугатмасдан яна қонунни бузиб, тергов остида бўлган.
«Ўз навбатида, Н.Мухитдинова меҳнат интизомини бузганлиги ва доимий равишда иш жойида бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшатилган», дея ходимнинг ишдан олинишига изоҳ берилади муносабатда.
Шундан сўнг, яъни ишдан бўшатилиши унинг норозилигига сабаб бўлиб, у ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилган ва раҳбариятни музокарага мажбурламоқчи бўлган. Якунда вазият ҳал қилинган ва музокаралар олиб борилган.
Аниқлик киритилишича, ҳозирги вақтда Н.Мухитдинова Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2024 йил 19 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ЖК 168-моддаси бўйича 3 йилу 8 ойгача озодликдан маҳрум этилган.
«Ушбу воқеа ҳақида нотўғри маълумотни нашр этиш мақсадли равишда корхона обрўсига путур этказиши мумкин. Биз ҳамма ахборот манбаларига эътиборли бўлишни ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбариятига асоссиз изоҳлар тарқатмасликни тавсия қиламиз», деб якунланади хабар.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ