Жамият
Бугун, 14 декабрь Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун ҳисобланади.
«Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» Қонун 1992 йил 14 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХII сессиясида қабул қилинган.
Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат эканлигини билдиради.
Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мовий ранг, сариқ ва яшил ранглардан иборат бўлиб, марказида сариқ рангни оқ ва қизил рангли йўлаклар ажратиб туради.
Байроқнинг мовий ранги баҳор ёшлиги – сувнинг мангу тимсоли ҳисобланади. Сариқ ранг эса, Қорақалпоғистон аймоғининг улкан қисми саҳролардан иборат еканлигини билдиради. Яшил ранг табиатнинг янгиланиши, маънавий яшариш, ишонч ва қуёшнинг белгиси. Байроқ таги янги туғилган ой мусулмонларннинг муқаддас тимсоли бўлса, беш юлдузнинг расми Қорақалпоғистоннинг қадимий ва навқурон беш шаҳри – қорақалпоғистонликларнинг турмуш ва ишонч қўрғонларининг тимсоли ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда бошқа давлатларнинг байроқлари билан тенг туради.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари ва бу ерда яшайдиган бошқа инсонлар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилиши шарт.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77354
Жамият
56492
Жамият
55694
Жамият
50744
Жамият
//
Изоҳ йўқ