Жамият
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, юртдошимиз Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.
А.Р. Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан аввал Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан орқасига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. «Владикавказ – Истанбул – Жидда» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Аммо Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Ёзилишича, Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р. ни топган ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилган. Шу билан бирга, фаол ватандошлар кўмагида «Мадина-Тошкент» йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилган.
«Юртдошимиз шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ