Аутсорсинг хизмати ходимлари руҳий носоғлом аёлни мазах қилди

Сақлаш
21:51 / 20.05.2024 998 0

Маълум бўлишича, воқеа Сирдарё вилоятида жойлашган «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб ўтган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар натижасида Ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилган.

 

 

Аниқланишича, аёлни мазах қилганлар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишловчи ходимлар бўлган.

 

Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Й.С.ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб, мазах қилган.

 

Бундан ташқари, ҳолатни тасвирга олиб, уни ошхонада ишловчи ходимларнинг Телеграм гуруҳига ташлаган.

 

Хабарга кўра, бемор Й.С. ақли заифликнинг оғир даражасига чалингани сабабли унда хулқ атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади. Яъни, доимий равишда яқин қариндошларини эслаб «уйимга жўнатинг» ёки «чақириб беринг» деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади.

 

2024 йил 17 май куни Сирдарё «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги» Қонунинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилган.

 

Натижада тадбиркорлик хизмати ва ходималар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда улар вазифасидан озод этилган.

 

Ҳозирги кунда Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

 

«Омбудсман минтақавий вакили Й.С. ва унинг шифокори билан суҳбатлашганда кайфияти ва руҳий ҳолати яхши экани маълум бўлди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//