Маданият
Фарғона туманида маҳалла аёллари тайёрлаётган қўғирчоқлар «Амазон» онлайн савдо платформасида сотилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманидаги ўрганишлар доирасида «Садош» бренди остида қўғирчоқлар тайёрлашни йўлга қўйган тадбиркор Садоқатхон Мирзаева фаолияти билан танишган.
«Каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш сир-синоатларини яхши эгаллаган Садоқатхон Мирзаева маҳалладаги ишсиз аёлларни ҳам жалб қилган ҳолда қўл меҳнати билан қўғирчоқ тайёрлашга киришганига кўп бўлгани йўқ. Бироқ ҳозирданоқ маҳсулотларга хорижда ҳам катта талаб пайдо бўлиб, «Амазон» халқаро онлайн савдо платформасида кунлик 3-4 минг дона қўғирчоқ сотилмоқда. Тадбиркор томонидан қўғирчоқларни қўшни республикалар, БАА, АҚШ давлатларига экспорт қилиш ҳам режалаштирилган. Бунинг учун 2022 йилнинг биринчи чорагида қиймати 1 млрд сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиб, қишлоқда кооперация ташкил этилади ва 250 та янги иш ўринлари яратилади. Кооперациянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 3 млрд. сўмга етиши кўзда тутилган», дейилади хабарда.
Хабарга кўра, тадбиркор куни кеча Шоҳимардонсой МФЙдаги бўш турган бинода иш бошлади ва кооперация фаолиятини йўлга қўйиш учун бу дастлабки қадам бўлди. Бу ерда миллий ҳамда замонавий услубда каштачилик, қуроқчилик, қўғирчоқ ва ўйинчоқлар тўқиш йўлга қўйилмоқда. Экотуризм ривожлантирилади. Айни кунда 30 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Эътиборлиси, устоз-шогирд анъаналари асосида йилига 400 нафар аёл-қизлар ҳунарманд-уста бўлиб етишишади.
Вилоят ҳокими билан мулоқотда тадбиркор 1 млрд. сўм субсидия олишда кўмак сўради. Масалани ижобий ҳал қилиш учун мутасаддиларга топшириқ берилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ