Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мактубда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисининг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланган.
«Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди», дейилади хабарда.
Олдинроқ Ўзбекистон Эронга ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини билдиргани ҳамда Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77737
Жамият
56715
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ